Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1136
Божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда республикамиз ҳудудига жуда кўп миқдордаги тамаки маҳсулотларини айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва уларни муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган, қиймати 245 млн 520 минг сўмлик, 29 турдаги 16680 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган хонадонлардан бири белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қиймати 12 млн 600 минг сўмлик 1050 қути тамаки маҳсулотлари  ноқонуний тарзда сақланиб келинаётганлиги фош этилди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 258,1млн.сўмлик 17 730 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг