Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган тиббий воситалар тўхтатиб қолинди
875
Қўштирноқ орасидаги сохта тадбиркорлар томонидан юртимизда яратилаётган имкониятларга қарамай божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди.
Сифати кафолатланмаган тиббий воситалар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган,  умумий қиймати қарийб 100 миллион сўм бўлган сунъий тишлар, тиш пломбалари ва тиш илдизи каналини пломбаловчи воситалар каби бир қатор тиббий воситалар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, курьерлик жўнатмалари кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик бўлган тиббиёт буюмлари  борлиги аниқланди.

Шунингдек, навбатдаги ҳолатда ҳам курьерлик жўнатмалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, жўнатмаларда божхона назоратидан яширилган умумий қиймати қарийб 66 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

13.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг