Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро Ж.Ш бошқарувидаги “NEXIA DOHC-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 27 миллион 735 минг сўмлик, 17 турдан иборат, 3263 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Фуқаро Ш.Ж ушбу тиббиёт воситаларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари суриштирув ишлари олиб борилмокда.
13.04.2021