Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда
1535
Муҳтарам Президентимиз томонидан республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар божхона органларида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар  ўз самарасини бермоқда

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тизимда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш, божхона процедураларини рақамлаштириш ҳисобига божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда  коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни бошланғич босқичида аниқлаш ва уларга шароит яратувчи омилларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, антикоррупцион профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда мувофиқлик тизимини такомиллаштириш, божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш - “compliance control” тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Тизимда коррупцияни бартараф этиш йўналишида олиб борилаётган бу каби чора-тадбирлар божхона органлари томонидан давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари тушуми салмоғини оширишда муҳим аҳамият каcб этади.

Божхона идораларида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этиш мақсадида, ДБҚнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, божхона қонунбузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш механизми ҳамда божхона органларида манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уни ҳал этиш тартиби ишлаб чиқилди.

Ҳозирда мазкур тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида тизимда мониторинг ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилмалар ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Давлат божхона қўмитаси ўртасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро имзоланган “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” асосида жадал равишда олиб борилмоқда.

Хусусан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабалар иштирокида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” доирасида Давлат божхона қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида “Коррупцияга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум имзоланди.

Тизимда коррупцияга қарши кураш йўналишидаги ишлар оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб борилмоқда. Шунингдек, жамоатчилик ўртасида мавзуга доир семинар, сайёр учрашув, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари
ва пресс турлар ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоизки, божхона органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарлари доимий баҳоланиб, бунда қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқлар ўрганиб борилмоқда.

Шу ўринда тизимда коррупцияга қарши  амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз ижобий самарасини бераётганлиги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кенг жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, яқинда Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан ўтказилган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган “Коррупция нуқталари”ни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мавзусидаги  ЎзЛиДеп Пресс клубининг навбатдаги сонида сўнгги йилларда божхона тизимида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилувчи партия депутатлари томонидан қайд этилди.

Божхона тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича эришилган натижалар билан чекланиб қолмасдан, ушбу йўналишда келгусида бир қатор муҳим чора тадбирларни амалга ошириш ҳам белгилаб олинган.

Хусусан,  тизимда коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ҳамда мазкур йўналишда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини кенг қўллаш, божхона органлари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиб бориш, қонунбузилиш ҳақида хабар бериш имконини берувчи махсус
IT-платформани яратиш, хавф даражаси паст бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнларини босқичма-босқич инсон омилини аралаштирмаган ҳолда автоматик расмийлаштиришни жорий этиш каби масалалар шулар жумласидандир.

13.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг