Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда қайд этилмаган 549 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
1098
Божхона органлари томонидан ҳужжатларда қайд этилмаган товар-моддий бойликларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келишини олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
 Ҳужжатларда қайд этилмаган 549 млн. сўмлик товарлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона пости томонидан божхона постига кириб келган “Оёқ кийим ишлаб чиқаришда фойдланиладиган хом-ашё” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган  қиймати 549 млн  795 минг.сўмлик 5 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашёлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг