Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда қайд этилмаган канцелярия товарлари аниқланди
943
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишини олдини олиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатларда қайд этилмаган канцелярия товарлари аниқланди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Сирғали” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан темир йўл контейнерида келтирилган канцелария товарлари божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур юк контейнерида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча қиймати 129 млн 360 минг сўмлик 2 640 дона китоб учун лавҳлар, 12 000 дона канцелярия қайчилари ва 28 800 дона ручка стерженлари борлиги  маълум бўлди.

Бошқа бир ҳолатда эса, бўлим ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада қиймати 103 млн. сўмлик 47 дона рассомчилик тўпламлари ҳамда 242 00 дона маркерлар божхона юк декларацияси ҳамда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг