Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк кузатув ҳужжатларидан тушиб қолган арралар
971
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона чегарасини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Юк кузатув ҳужжатларидан тушиб қолган арралар

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада автомашина юкхонасида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, хорижда ишлаб чикарилган, умумий қиймати 49,9 миллион сўмлик жами 499 дона доира шаклидаги арралар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг