Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металл парчаларининг яширин айланмаси фош бўлди
1028
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Рангли металл парчаларининг яширин айланмаси фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.О.нинг яшаш хонадони ҳамда қурилиши битмаган ховлиси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонларда фуқаро А.О.га тегишли бўлган 30та синтетик қопларга жойланган, оғирлиги  1,5 тонна бўлган 22,5 миллион сўмлик мис рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг