Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
2432
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, юксак самарасини бермоқда.
Божхоначи - тадбиркор таянчи

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилиб, уларга амалий кўмак берилмоқда.

Хусусан, божхона соҳасига оид янги чиқаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини мазмун моҳиятини тадбиркорларга етказиш ҳамда тадбиркорлардаги мавжуд муаммо ва мурожатларни ўрганиш мақсадида, Денов туманида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Халбаев тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида, "Денов Агро Экспорт Импорт" МЧЖ фирмаси ишончли вакили О.Шаймуродов сўзга чиқиб, чет элдан буғдой маҳсулотини эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириб, сўнгра уни қайта ишлаб ун маҳсулотларини экспорт қилмоқчи эканлигини ва бунинг учун нима талаблар мавжудлиги юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаатга жавобан бошқарманинг божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Х.Қўзиболаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 684-сонли қарори талаблари яъни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишга рухсат берилганлиги, бироқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ун миқдори, улар  томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслигини  ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, Х.Халбаев томонидан  “Қорамол” ва “Цемент” маҳсулотларини импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субьектларининг ушбу товарлар импортида божхона тўловлари бўйича саволлари тингланди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, Ўзбекистон Республикаси божхона кодекси ҳамда тегишли қонун ҳужжатлар талаблари бўйича божхона қиймати 6 та усулда аниқланиши усуллар талаблари ва шартлари тўлиқ тушунтирилди.

Бундан ташқари ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи бошқа тадбиркорларнинг савол ва мурожаатларига ҳуқуқий маслаҳат ва ечимлар кўрсатилди.

Учрашув сўнгида, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан тадбиркорларга  божхона қонунчилиги соҳасига оид мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг  (0376) 225-02-26 рақамли ишонч телефонларига исталган вақтда қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.  

 

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг