Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.А. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситасига юкланган “металл чиқинди маҳсулотлари” божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 144,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган, 37 хил турдаги аввал фойдаланишда бўлган енгил автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.04.2021