Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
1622
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда  тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши  борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи Т.Саидов, Божхона тўловлари бўлими бошлиғи А.Якубов, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори М.Садрутдинов, “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғ.Насиров, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспекторлари Ж.Расулов, Ш.Абдукаххаров, “Ўзстандарт” агентлиги ходими А.Садиков ҳамда 50 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда божхона соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилиб, уларнинг божхона соҳасидаги мавжуд муамолари ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилиб ўтилди.

Ташкил этилган мазкур учрашув божхона ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.

 

 

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг