Театр томошасида Абдулла Қодирийнинг фельетонлари асосида Ўзбекистон давлат сатира театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Жулқунбой” спектакли намойиш этилди.
Спектакл актёрлар жамоаси томонидан маҳорат билан ижро этилди. Спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан курсантлар маънавиятига ижобий таъсирини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. Эзгулик, тўғрисўзлик, дўстлик каби инсоний фазилатлар улуғланган бундай спектакллар ёш курсантларни яхшиликка ундаши шубҳасиз.
12.04.2021