Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
904
Товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилиши пировардида яширин иқтисодиётнинг илдиз отишига қарши божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Найранг иш бермади

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С.И. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган дастлабки сўровга кўра умумий қиймати 302,6 миллион сўмлик 58 та номдаги ҳар хил турдаги 8 928 дона хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозир вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг