Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 120 млн. сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди
1147
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Салкам 120 млн. сўмлик кучли таъсир этувчи  дори воситалари фош этилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.О. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 119,2 миллион сўмлик жами 993 дона “Тропикамид 10мг” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг