Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк машинаси юкни қабул қилиб олувчи масъулияти чекланган жамият ишончли вакили фуқаро А. А. иштирокида “Янгийўл” ТИФ божхона постида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада божхона назоратига тақдим этилмаган умумий қиймати 57,5 млн. сўмлик, 53 дона автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.04.2021