Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Салимжонов, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи в.б. К.Алимов, божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолар, улар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксар қисмига атрофлича жавоблар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли тартибда назоратга олинди.
12.04.2021