Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро О.Ў. бошқарувидаги “Мерседес Спринтер” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситаcининг юк бўлинмасида оғзаки сўровда айтилмаган, тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 36,250 000 сўмлик, 10 қути 2500 дона “TELE 2” номли уяли телефон сим-карталари ҳамда 5 тўплам тиббиёт воситаларини қўшни давлатдан Ўзбекистонга олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.04.2021