Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳудудларда Сайёр суд амалиётлари ўз самарасини бермоқда
4434
Ҳукубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашишда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида куриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Ҳудудларда Сайёр суд амалиётлари ўз самарасини бермоқда

Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси К.Шахобутдинов сўз олиб, 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан эса бир қатор ўзгартишлар киритилганлигини маълум қилиб ўтди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги, айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш, суд томонидан тарафларнинг иштирокида олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартибини жорий қилиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув, айбига иқрорлик тўғрисида келишув ана шулар жумласидандир.

Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари нафақат чегара божхона постларида балки аксарият ҳолатларда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам содир этилмокда. Рақамларга мурожаат қилсак жорий йилнинг I-чораги мобайнида Андижон вилояти божхона бошкармаси томонидан 14 та Жиноий ҳамда 127 та маъмурий ишлар юритилиб, қарийб 1 млрд. сўм пул маблағлар давлат бюджети ҳисобига ундирилишига эришилди.

Сайёр суд давомида айнан ТИФ соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 58 та маъмурий ишлар ишлар кўриб чикилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьялари С.Расулов ҳамда У.Шералиевлар томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида турли жиноятларга аралашиб қолмасликлари ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этишлари шарт эканлиги ҳақида сайёр суд мажлиси иштирокчиларига эслатиб ўтилди. 

 

12.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг