Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро С.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автотранспорт воситасида фуқаро С.И.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, жами 365 қутида умумий қиймати 46,1 миллион сўмлик 3 номдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.04.2021