Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлимининг “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, шоир Анвар Тоғаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Элдор Ирисбаев иштирок этишди.
Тадбир давомида Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизацияси ва маданияти ривожига қўшган муносиб улуши юксак эътироф этилиб, давлатлараро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш ўз салтанати ёрқин истиқболини таъминлаш йўлида амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Тадбир сўнгида қатнашчилар Амир Темур шахси унинг оиласи, темурийлар салтанати ва “Темур тузуклари” каби мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
9.04.2021