Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
13603
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5066-сонли Қарорига мувофиқ шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Қодиров Ўткиржон Ғайратович Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Ўткиржон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.

10.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг