Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 55 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
1023
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 55 млн. сўмлик товарлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан 10 турдаги хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 55,5 млн. сўмлик 408 дона қайчилар ва тўқимачилик матолари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг