Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ер тўлада ёндиргичларни ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди
1063
Божхона органлари томонидан юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ер тўлада ёндиргичларни ноқонуний  сақланаётганлиги аниқланди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон тумани Олмазор МФЙда яшовчи фуқаро О.Б. яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадон эгаси ер тўласида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 108 миллион сўмлик 36 000 дона ёндиргич маҳсулотларини ўз яшаш хонадонидан “ЯМА” сифатида фойдаланиб ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг