Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
960
Мамлакатимиз аҳолиси томонидан парфюмерия маҳсулотларга бўлган талаб юқори. Бугунги кунда мазкур товарларнинг бир қисми хориждан импорт асосида олиб келинмоқда ва бу жараёнларга давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар яратилган. Юртимизда яратилаётган бундай имкониятларга қарамай божхона назоратидан яширган холда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш холатлари ҳанузгача учраб турибди.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Жумладан,Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган куръерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, иккита ҳолатда божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 53,9 миллион сўм бўлган парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг