Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумуш узукларни яширинча олиб киришга уринган шахс ушланди
1155
Божхона органлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
 Кумуш узукларни яширинча олиб киришга уринган шахс ушланди

«Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторлари томонидан «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш давомида ана шундай ҳолат аниқланди.

Йўловчи A.H.нинг багажи ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ичидан божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қиймати тахминан 4.5 млн. сўмлик 377,8 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг