Шу муносабат билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси” мавзусида ойлайн маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Онлайн тадбирда бошқарманинг барча ходимлари “ZOOM” платформаси орқали иштирок этишди.
Тадбирга Адлия вазирлиги масъул ходими, сиёсатшунослик фанлари доктори Тўлқин Алимардонов таклиф этилди.
Т.Алимардонов ўз маърузасида иштирокчиларга Амир Темур шахси, миллий давлатчилик асослари, Темур тузуклари бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
9.04.2021