Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Темур тузуклари билимдони” танловида божхоначилар иштироки
1490
Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи остида шуҳрат топади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тож-у тахт эгалари фаолиятининг тартиби – тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини тайинлаш тартиблари белгилаб берилган.
“Темур тузуклари билимдони” танловида божхоначилар иштироки

Амир Темурнинг “Куч – адолатдадур” деган сўзлари унинг мамлакатни ақл-заковат ва адолат билан бошқарганлигидан гувоҳлик беради. Соҳибқирон Амир Темур давлатни бошқариш ва ҳарбий соҳада ўзига хос усул яратиб, шу асосда барпо қилган давлати билан дунёни лол қолдирган.

Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Темур тузуклари билимдони” ҳарбийлар ўртасида кўрик танловини ташкил этилди. Танлов икки босқичда бўлиб ўтди.

Маҳаллий босқичда, 6 апрель куни Нурафшон шаҳар ёшлар марказида ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда сардорлари ўртасида Тошкент вилоят божхона бошқармасининг ходимлари  иштирок этиб фахрий 1-ўринни қўлга киритишди.

Шундан сўнг, вилоят босқичида  ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда сардорлари ўртасида Тошкент вилоят божхона бошқармасининг ходими Зариф Суванов ҳарбийлар ўртасида билим беллашувида фахрий 3-ўринни эгаллади.

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг