Хусусан, мазкур постга хориждан келтирилган, ҳужжатларга кўра 2021 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган 2 дона “сув қудуқларини бурғулаш” ускуналари Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати”га асосан имтиёзли тарзда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун божхона юк декларацияси электрон тарзда тақдим этилди.
Пост ходимлари томонидан мазкур ускуналар божхона кўригидан ўтказилганда, товар ёрлиғида ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаганлиги, шунингдек ускуналарнинг мотор қисмидаги ёрлиғида ишлаб чиқарилган йили “2015 йил” дея кўрсатилгани аниқланди.
Натижада қиймати 560 млн сўмни ташкил этувчи мазкур бурғулаш ускуналари вақтинча сақловга олинди.
Мазкур постда аниқланган навбатдаги ҳолатда эса, автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 180 млн. сўмлик 7200 дона ўт олдириш шамлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, хориждан келтирилган 6 та стабилизатор товарлари расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси “қизил” йўлакка йўналтирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилганда, қиймати 162 млн. сўмлик 150 комплект анжомлар сақлаш учун мўлжалланган яшикчалар юк ҳужжатларида қайд этилмаганлиги фош бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса, хориждан олиб келинган 57 минг АҚШ долларлик “Компьютер ва компьютер эҳтиёт қисмлари” товарлари пост ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказиш давомида 61,7 млн. сўмлик 491 дона компьютер учун симлар, веб-камералар, наушниклар божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатларида қайд этилмаганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
9.04.2021