Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар томонидан Темурийлар давлатчилиги тарихи ўрганилди
1163
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотива Кадрлар бўлими томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини муносабати билан бошқарманинг ёш ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
Ёш божхоначилар томонидан Темурийлар давлатчилиги тарихи ўрганилди

Музейда Амир Темурнинг шахс сифатидаги ўзига хос жиҳатлари, Темурийлар давлатчилигининг жаҳон ҳамжамияти ривожига қўшган ҳиссалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган қимматли экспонатлар мавжуд.

Темурийлар давлатчилиги тарихи ва ўтмиши билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ёш ходимларини яқиндан таништириш ҳамда мазкур йўналишда музей ходимлари билан ўзаро фикр алмашиш божхона ходимларининг илмий-марифий салоҳиятларини оширишга хизмат қилади.

 

 

9.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг