Хусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро З.Р. нинг қўл юклари белгиланган тартибда рентген аппарати ва холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавоб давомида маълум қилинмаган, 17 дона турли номдаги атирларни олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида фош бўлди.
Шу ўринда савол туғилади: жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, яъни атир-упаларни (парфюмерия) олиб кириш меъёри қанча?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турларига меъёрлар белгиланган, унга кўра ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб кириладиган товарлар меъёрлари (атир ва ифор таратувчи сувлар, умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаслиги) белгиланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
7.04.2021