Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар Ўзбек миллий академик драма театрида бўлишди
1314
“Театр - бу ибратхонадир” – дея театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.
 Ёш божхоначилар Ўзбек миллий академик драма театрида бўлишди

Шу боис, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Кадрлар бўлими билан ҳамкорликда ёш ходимларнинг Ўзбек миллий академик драма театрига ташрифи ташкил этилди.

Театрда ёш ходимлар “Ўзгалар дарди” номли спектаклни оила аъзолари билан томоша қилишди.

Мазкур ташкил этилган спектакль ёш божхоначиларнинг оилавий ҳордиқ чиқаришларига, уларнинг маданий-маънавий онги ва тафаккурини янада бойитишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг