Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда янги норматив ҳужжатлар тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди
4202
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5031-сон қарори юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Сирдарёда янги норматив ҳужжатлар тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Мазкур семинарда товар-хом ашё биржаси, молия, монополияга қарши курашиш бошқармалари ва савдо-саноат палатаси ходимлари, тадбиркорлар, ёшлар, брокерлар, трейдерлар, журналистлар ва вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирок этди.

Семинарда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси матбуот котиби Х.Тиллабоев томонидан қарор мазмун моҳияти, божхона билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ва xarid.uzex.uz  портали ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, семинарда мазкур қарорнинг тадбиркорлар учун афзалликларига алоҳида эътибор қаратилиб, қарор билан товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг божхона қийматини аниқлаш фақат мазкур битимларда белгиланган қиймат бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилгани тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Семинар давомида тадбиркорлар ва ёшларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

6.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг