Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Namangan Rezina Plast” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхонанинг асосий фаолият тури резина ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, корхонанинг умумий ер майдони 3 гектарни ташкил этиб, 115 га яқин иш ўринлари яратилган.
Фаолиятини 2007 йилда бошлаган ушбу корхона, ҳозирги кунга қадар ўз маҳсулотларини Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларига экспорт қилган, бундан ташқари экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жорий йил Тожикистон Республикаси ва Туркманистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари билан ташқи савдони йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.
Учрашув давомида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 101-сон қарори талаблари билан таништириб ўтилди.
Божхона аудити — товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлигини ваколатли шахслар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текширишга асосланган божхона назорати шакли бўлиб, унга кўра камерал ва сайёр божхона аудити ўтказилиши мумкинлиги етказилди.
Шунингдек, тадбирда “Namangan Rezina Plast” масъулияти чекланган жамияти вакиллари мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлганлигини, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётганини, шу билан бирга, тадбиркорларнинг ривожланишига кўмак бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув якунида мазкур корхона томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
6.04.2021