Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалоллик ва касбга садоқат – давлат хизматчиси фаолиятининг бош мезони
2016
Барчамиз коррупция ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида жуда кўп бора эшитганмиз. Албатта, унинг жамият ва инсон тақдирига салбий таъсир этиши инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Юридик нуқтаи назардан коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Юридик энциклопедияларда, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир” дея таърифланади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, коррупция фақат молиявий ресурслар орқали бартараф қилинадиган муаммо эмас. Буни, дунёда иқтисодий жиҳатдан ривожланган баъзи давлатларда ҳам коррупцион ҳолатлар мавжудлиги, ёки ойлик маоши юқори бўлган давлат хизматчилари орасида ҳам порахўрлик ҳолатларининг учраб туриши мисолида кўришимиз мумкин.

Демак, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш учун пухта ўйланган комплекс яъни инсон онгига таъсир этувчичора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Бу борада мамлакатимиз, хусусан божхона органларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ташкил этилган “Ҳалоллик ва касбга садоқат – давлат хизматчиси фаолиятининг бош мезони” мавзусидаги учрашувда ҳам шу хусусида фикр юритилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллиги бош имом хатиби Тойиржон Рузиев иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш мақсадида диний соҳада олиб борилаётган ишлар, унинг муқаддас китобларда келтирилиши ҳақида йиғилганларга батафсил тушунча берди.

Шунингдек, тадбир давомида Т.Рузиев томонидан коррупцион жиноятларнинг бир томони унинг ҳуқуқий оқибатлари бўлса иккинчи томони диний оқибати эканлигига тўхталиб ўтилди. “Дархақиқат, коррупция ва порахўрлик билан мол-дунё топиб, топган ноҳалол ризқ билан оиламизни боқар эканмиз келажакда фарзандларимиздан буюк инсонларни, меҳрни ва солиҳ амалларни кутмайлик” дейди Т.Рузиев. Бу каби фикрлари исботи тариқасида диний китобларда ёзилган фикрлар ва ҳадислардан мисоллар келтирди. 

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда коррупцияга қарши кураш йўналишида тайёрланган махсус видеоролик намойиш этилди.

 

5.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг