Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилга эътибор - элга эътибор
1976
Мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган қонун хужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда йўналишдаги вазифаларни бажариш кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.
Тилга эътибор - элга эътибор

Республикамизнинг иқтисодий хавфсизлигини таьминлаш асносида, миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва миллий қадриятларни асраб-авайлашни ўзларига мақсад қилган божхона органлари ходимлари ташаббуси билан ҳам мазкур йўналишда бир қатор чора - тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Навоий вилояти бўлинмаси раҳбари Хусниддин Суюнов иштирокида ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси ”Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда расмий иш юритиш хужжатларини давлат тилида бўлишига эришиш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Х.Суюнов сўз олиб, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичларини белгилаш каби бир қатор пировард мақсадларни кўзлаб қабул қилинган норматив хужжатлар тўғрисида фикр юритди.

Айнан соҳа ривожига катта ҳисса қўшувчи қонун хужжатларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳисобланади.

“Мазкур фармон билан 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепция, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2020–2022 йилларда амалга ошириш дастури ҳамда 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришнинг мақсадликўрсаткичлари белгилаб берилганини кўришимиз мумкин” дейди Х.Суюнов ўз сўзида.

Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида барча давлат тузилмалари қатори божхона органлари ҳам ўз хиссасини қўшиб келмоқда ва ўтказилган учрашув давомида божхона ходимлари ўзларига яна янги режаларни тузиб олдилар.

Навоий вилояти божхона

бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

5.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг