Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1189
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.Р. “Кобальт” русумли авторанспорт воситасига жойланган, умумий қиймати 55,5 миллион сўмлик жами 150 дона “Remdesevir for Injection  100 mg/vial” номли дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг