Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан тизимдаги ёш ходимлар ўртасида спортнинг “минифутбол” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада бошқарма аппарати ва таркибий тузилмалари ходимларидан ташкил топган 5 та жамоа қатнашиб, ўзаро беллашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин бахсларга бой бўлган мазкур мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.