Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақалар “Ҳарбийлари соғлом юрт қудратли бўлур” шиори остида ўтказилди.
Унда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 35 ёшгача бўлган ҳодимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.
“Мард ўғлонлар” ҳарбий спорт мусобақаси спортнинг бокс, қўл жанги, сузиш (эркин усулдаги) эстафета ҳамда футбол турлари бўйича ўтказилди.
Шубҳасиз, футбол мусобақалари мазкур спорт тадбирида энг қизиқарли ва хаяжонга бой кечгани билан ажралиб турди. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган “Футбол ўйини қоидалари” ва ФИФА услубий кўрсатмасига асосан ўтказилган футбол ўйинлари шиддатли кечди.
Мусобақаларда мувафаққиятли иштирок қилган Давлат божхона қўмитаси жамоаси футболда финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи ўйинда Мудофаа вазирлиги билан ўзаро беллашган Давлат божхона қўмитаси жамоаси фахрли 2 ўринни қўлга киритди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида жамоага мусобақа Кубоги, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
22.06.2018