Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
560 грамм заргарлик буюмларини "яшил" йўлак орқали олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1058
Божхона органлари томонидан юртимизга яширин йўллар билан қимматбаҳо металл ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
560 грамм заргарлик буюмларини

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро У.З.нинг юклари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 560 грамм оқ ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг