Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон тумани Олмазор МФЙда яшовчи фуқаро М.О. яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадон эгаси тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 миллион сўмлик 2 000 қути тамаки маҳсулотларини ўз яшаш хонадонидан “ЯМА” сифатида фойдаланиб ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.04.2021