Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, сайёр қабулда фуқаролар томонидан божхона органларига ҳам мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, “Sam FERRE” хусусий корхонаси вакили Шахбоз Сайфиддинов томонидан божхона омборини кенгайтириш масаласида ҳамда фуқаро Афсона Зубайдуллаева эса Божхона институтига ўқишга кириш тартиби юзасидан божхоначиларга юзланди.
Мазкур мурожаатлар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов томонидан қабул қилиниб, шу куннинг ўзида мурожаатларга ечим топилди.
Вилоят бўйлаб оммавий қабуллар давом этмоқда.
1.04.2021