Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўйин қурилмаси” ичига нима яширилган эди?
1230
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 “Ўйин қурилмаси” ичига нима яширилган эди?

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Бошпочтамт” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида божхона постига хориждан келган почта декларациясида “ўйин қурилмаси” дея кўрсатилган почта жўнатмасини қабул қилиш учун келган 3 нафар фуқаролар тезкор ходимлар томонидан кузатувга олинди.

Мазкур шахслар почта жўнатмасини қабул қилиб олган вақтда тўхтатилиб текширилганда, жўнатмадаги “ўйин қурилмаси” ичида оғирлиги 47,32 грамм бўлган кўк рангли модда, яъни aльфа-пирролиновалерофенон(a-PVP) гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаролардан бири бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, транспорт воситасида гиёҳвандлик воситаларини “ўз эгалари”га етказиш учун қисмларга ажратиш ва ўраш учун ишлатиладиган электрон тарози, изолацияловчи лента, канцелярия пичоғи, омбур, металл чойқошиқ,  полиэтилен пакетчалар, кўп миқдордаги сариқ рангли полиэтилен кабель ўрам бўлаклари ва рангли резина қўлқоп борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг