Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро С.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши тақиқланган жами 11 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур тангалар экспертиза хулосасини олиш учун тегишли идораларга юборилган.
1.04.2021