Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1046
Ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Шунга қарамай нопок йўллар билан пул топиш мақсадида бўлган фуқаролар ҳали ҳануз учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси  “Навоий” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган, фуқаро У.Б. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 26 миллион сўмлик 13 дона электр токини бир хил меъёрда ушлаб турувчи ускуна яширилганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг