Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
604 млн. сўмлик товарларни божхона назоратидан яшириш наф бермади
911
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
604 млн. сўмлик товарларни божхона назоратидан яшириш наф бермади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган “хўжалик моллари” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 604 млн. сўмлик 7 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ва бошқа хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг