Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамият номига келтирилган “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 234 млн. сўмлик 225 дона “ISUZU ойна регулятори механизми” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1.04.2021