Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар фуқаролар билан сайёр учрашувда
2431
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади.
Божхоначилар фуқаролар билан сайёр учрашувда

Бугун халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Чориев  бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 2021 йил 30 март куни Бекобод ва Бўка шаҳри ҳудудларида фуқаролар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда ишчи гуруҳга Тожикистон Республикасига экспорт қилиш масаласида мурожаатлар келиб тушди. Тадбиркорга ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига бир қатор норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида божхона фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммолар жойида ҳал этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш” тўғрисида ПФ-6011-сон фармонига мувофиқ божхона имтиёзлари бекор қилинганлиги тадбиркорларга етказилди.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳнинг жойларда ўтказилган учрашувлари давомида фуқаролар билан аҳоли бандлиги масаласи муҳокама қилинди. Чегарада жисмоний шахс томонидан товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш тўғрисида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Мазкур учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

1.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг