Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Discussion club” мунозара баҳс – дастури асосида иқтидорли курсантлар аниқланди
978
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг асосий вазифаларидан бири сифатида халқаро-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши ва мамлакатимиз иқтисодиётининг инвестициявий жозибадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган касбий маҳоратини оширишни таъминловчи божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалаларини комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда ташкил этиш масалалари қайд этилган.
“Discussion club”   мунозара баҳс – дастури асосида  иқтидорли курсантлар аниқланди

Божхона институти  курсантлари ва тингловчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида,   3 ва 4 курс курсантлари ўртасида “Товарларни таснифлашнинг долзарб масалалари: назария ва амалиёт” мавзусида  “DISCUSSION CLUBМунозара клуби” ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, курсантларни божхона соҳасининг муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва уларга илмий ёндошган ҳолда ечим топишга ўргатиш,  пировардида уларни малакали, ҳар томонлама етук божхона ходими этиб тайёрлаш ҳисобланади.

Мазкур тадбирда, Божхона институтининг   “Божхона экспертизаси” фан тўгараги аъзолари,  шунингдек “Экспертлар”  ва  “Инспекторлар” жамоалари беллашдилар. “Discussion Club”   мунозара–баҳс  дастури 3 та асосий  шарт бўйича ўтказилди ва Ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Тадбирда Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари  ҳамда курсантлари иштирок этишди.

1-шарт бўйича -  жамоалар мунозара мавзуси бўйича тақдимотларини намойиш этишди.     

2-шарт бўйича - жамоалар  олган назарий билимлари “Савол-жавоб” тарзида ўтказилди.

3-шарт - “Товар ТИФ ТН кодини топ!” деб номланиб, ушбу шартда жамоалар кафедра профессор-ўқитувчилари ва Давлат божхона қўмитасининг мутахассислари томонидан  юборилган “видео тасвирда  берилган турли хил номдаги товарларнинг  ТИФ ТН  код рақамларини топишди.

“Discussion Club” мунозара баҳси қизғин тарзда ўтди. Тадбир якунида ғолиб команда “Экспертлар” жамоасига  ва жамоаларнинг фаол  иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.

31.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг