Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари “Адлия сайли”да фаол иштирок этишди
1046
Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га оид давлат дастури ижроси юзасидан вилоят Адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган “Адлия сайли”да вилоят божхона бошқармаси ходимлари фаол иштирок этиб, тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда божхона соҳасига оид қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти етказилди.
Божхона ходимлари  “Адлия сайли”да фаол иштирок этишди

Шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва божхона органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида, уларга божхона соҳасига оид керакли маълумотлар берилиб, фаолиятга оид кўргазмали материаллар тарқатилди.

Тадбир давомида, ёш тадбиркорлар томонидан мамлакатимизда ўзининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, бу борада хорижий инвесторларни жалб қилиш, четдан хомашё ва асбоб-ускуналар олиб келиш, уларни божхона расмийлаштируви жараёнлари ва божхона тўловлари юзасидан берилган саволларга божхона ходимлари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

 

31.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг