Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, шунингдек, 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб белгиланганлигининг амалий ифодаси сифатида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада тумандаги Абдулла Қодирий, Бешқайрағоч, Давлатобод, Журжоний, Кўркамобод, Нишабариқ, Хондамир, Хуршид, Шарқ гули, Шофайзибоқ маҳаллалар ҳудудидаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Муросасиз кураш ва кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиб жамоалар диплом ҳамда медаллар билан мукофотланди.
Мухаммадамин КОМИЛОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари
ва жанговар тайёргарлик гуруҳи бош инспектори